Апрель 29, 2020
Бизнесга ёрдам учун илк онлайн-марафон биринчи май куни иш бошлайди

1-7 май кунлари бизнесга ёрдам учун MAKON ANTI CRISIS биринчи онлайн-марафони ўтказилади. Марафондан мақсад: кичик ва ўрта бизнесни мослаштириш ва ривожлантириш соҳасидаги йигирма бешдан зиёд маҳаллий ва хорижий эксперт-амалиётчиларнинг инқирозга қарши маслаҳатлари ҳамда ҳаракатлар режаларини таклиф қилиш. 

Бизнесингиз иккиланишда бўлса, карантин даврида талаб ва даромадлар ўзгарган бўлса, сиз янги воқеликда бизнесингизни қандай ривожлантириш устида мудом бош қотираётган бўлсангиз ва ишни нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, уйингизда онлайн-эфирни ва машҳур экспертлар маслаҳатларини таклиф этамиз.

Муҳими шундаки, биринчи бор ташкилотчилар маърузачиларни саралаш учун марафондан олдин очиқ овоз беришни ўтказдилар. Шу мақсадда махсус @makonanticrisis_bot телеграм-боти ишлаб чиқилди. Унда бугун ҳам исталган киши маърузачи учун овоз бериши мумкин. Шунингдек, энг долзарб бўлган ва барчани ўйлантираётган бир ёки бир неча саволни танлаш ёки ўз саволини қолдириш мумкин, бу саволга марафонда жавоб берилади.

“Бизнесни ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш – онлайн марафоннинг бош мақсадидир”,- дейди тадбир ташкилотчиси, “Миллий маркетинг маркази” корхоналар ассоциацияси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов. Биз маърузачиларнинг чиқишлари истисносиз барча учун максимал даражада фойдали ва долзарб бўлишини истаймиз. Айнан шу сабабли очиқ овоз бериш ўтказиляпти ва унинг натижаларига кўра дастур шакллантирилди. Томошабинларимиз берган овозлари ва саволлари туфайли дастур бой ва қизиқарли чиқди, гап ҳар бир ўзбек тадбиркорининг бизнеси ҳақида борар экан, биз айнан уларнинг танловларига тўлиқ таянамиз”,- таъкидлади Мирзааҳмедов.

Еттинчи майда, марафоннинг сўнгги кунида яна бир ноёб тадбир ўтади. Бу – 100 000 дан зиёд истеъмолчилар ва Миллий маркетинг маркази экспертлари қатнашган очиқ овоз бериш якунларига кўра “Йил бренд” мукофоти билан тақдирлаш онлайн-маросимидир.

“Фаол аҳолининг фикрларига асосланиб, биз инқирозга қарши курашишда фойдали бўладиган маърузаларнинг энг долзарб дастурини шакллантирдик,- қайд этди Ўзбекистон республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Реклама фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов. – онлайн тадбирнинг бундай формати, кўп сонли маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида, бизда биринчи марта ўтказилмоқда. Трансляция синхрон таржима билан амалга оширилади. Биз бугун ўзгарган вазиятга мувофиқ иш кўраяпмиз ва ўз бизнесининг ўзгарган шарт-шароитларга мослаштира олган, муваффақиятга эришган шахсларнинг шахсий тажрибалари кўринишида бизнесга амалий ёрдамни таклиф этаяпмиз. Булар йигирма бешдан зиёд мутахассис бўлиб, улар олти кун давомида саволларингизга онлайн тарзда жавоб беради”.

Овоз бериш маҳаллий кичик ва ўрта бизнес учун энг оммабоп инқирозга қарши контентни аниқлаб бўлди.

MAKON ANTI CRISIS биринчи онлайн марафони дастури бугунги кунда мана шундай кўринишда.

1-май

20:00 – 20:30 Марафон бошланиши. Ташкилотчилар ва ҳамкорларнинг табрик сўзлари

20:30 – 21:30 Зафар Ҳошимов, korzinka.uz, RedTag, FLO. Пандемия ва инқироз шароитида бизнесни нима кутмоқда

21:30 – 22:00 Ботир Арифжанов, LeBazar.uz. Ҳаммаси online бўлади

22:00 – 22:30 Акҳмад Мелибаев, Havoqand people. Бизнесни инқирозда қандай трансформатсиялаш мумкин

22:30 – 22: 50 Якун чиқариш, ҳамкорлардан совринлар

 

2-май

20:00 – 20:30 Мурад Назаров, Murad Buildings, NRG, NestOne. Карантиндан кейин бозор қандай ўзгаради

20:30 – 21:00 Азиз Гаппаров, Business Navigator Consulting. Инқирозгача ва инқироздан кейинги самарали маркетинг ўртасидаги фарқ нимада

21:00 – 21:30 Барно Назарзода, Maslov PR Tashkent. Инқирозда компаниянинг мослашуви, обрўни сақлаб туриш ва коммуникатсия ролининг ортиши

21:30 – 22:00 Хуршид О’роқов, EVEREST ACADEMY. Инқирозда бизнесингизнинг салоҳиятини сақлаш ва ривожлантириш йўллари

22:00 – 22:30 Акмал Насридинов, Marketbridge. Сотувлардаги хатолар

22:30 – 22: 50 Якун чиқариш, ҳамкорлардан совринлар

3 мая

20:00 – 20:30 Дилшод Азимов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги. Қонуний реклама. Оддий қоидалар

20:30 – 21:00 Иброҳим Гулямов, Perfect Consulting, Perfect Media. Карантин олиб келган имкониятлар

21:00 – 21:30 Азизбек Юсуфов, Mirror Management. Карантин вақтида ТВдаги самарали реклама

21:30 – 22:00 Бахтиер То’хтаев, Promarketing. Тўғри нархлар орқали қандай қилиб инқироз пайтида мижозларни ушлаб қолиш мумкин

22:00 – 22:30 Алишер Исаев, SAP Uzbekistan. Коронавирус — бизнес ва савдога таъсири

22:30 – 22: 50 Якун чиқариш, ҳамкорлардан совринлар

 

4-май

20:00 – 20:30 Мадина Ро’зматова. PR adviser. Инқирозда коммуникатсия қандай бўлиши керак

20:30 – 21:30 Иля Балахнин (Россия), Paper planes Consulting agency. Инқирозда ўз хизматлари ва товарларига талабни қандай рағбатлантириш мумкин

21:30 – 22:30 Микҳаил Дймшитс (Россия), Дымщиц и партнеры. Карантиндан кейин бизнесни қутқаришни нимадан бошлаш керак

22:30 – 22: 50 Якун чиқариш, ҳамкорлардан совринлар

5-май

20:00 – 20:30 Сергей Гимадиев, Капиталбанк. Банклар янги шароитларда қандай ўзгаради

20:30 – 21:30 Влад Титов (Россия), Лаборатория комьюнити. Садоқатли ҳамжамиятни қуришнинг беш босқичи

21:30 – 22:30 Николай Чумак (Уркаина), IDNT. Янги воқелик шароитларида савдо марказлари ва ритейл операторлари

22:30 – 22: 50 Якун чиқариш, ҳамкорлардан совринлар

 

6- май

20:00 – 20:30 Дмитрий Середин, ТЕHNIKUM. Бизнес рақамли муҳитга қандай ўтказилади

20:30 – 21:30 Самвел Аветисян (Россия), АРХИДЕЯ. Инқироздаги янги имкониятлар

21:30 – 22:00 Лазиз Адҳамов, SAP Uzbekistan. Ҳиссиётлар: аниқлаш, бошқариш ва… пулга айлантириш

22:00 – 22:30 Тимур Бакиев, ClickMe. Телеграмда ўз брендини қандай ривожлантириш мумкин

22:30 – 22: 50 Якун чиқариш, ҳамкорлардан совринлар

 

7-май

20:00 – 20:30 “ЙИЛ БРЕНДИ” Мукофоти тақдирлаш тантанасининг очилиши

20:30 – 20:40 Азиз Буриев, Де Фаcто

20:40 – 22:00 “ЙИЛ БРЕНДИ” мукофоти ғолибларини эълон қилиш

 

Овоз бериш натижаларини реал вақт режимида makonmf.uz сайтида кўриш мумкин. @makonanticrisis_bot телеграм-ботидаги овоз беришнинг барча иштирокчилари автоматик равишда MAKONANTI CRISIS онлайн марафонига рўйхатдан ўтган саналадилар.

Марафон ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Миллий маркетинг маркази.

Бош ҳамкор – “Асака” банки.